O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
JISMONIY TARBIYA VA SPORT BO‘YICHA MUTAXASSISLARNI QAYTA TAYYORLASH
VA MALAKASINI OSHIRISH INSTITUTI


Sayt test rejimida ishlamoqda
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича малака ошириш тизимидаги профессор-ўқитувчилар учун илк бор малака ошириш курслари ташкил этилди
  • 26-авг-2022, 22:20
  • admin
  • 130
  • 0

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича малака ошириш тизимидаги профессор-ўқитувчилар учун илк бор малака ошириш курслари ташкил этилди

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жорий йилнинг
24-26-август кунлари “Профессор-ўқитувчилар касбий, маънавий-ахлоқий савиясини, педагогик-психологик ва методик тайёргарлигини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни ҳамда ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш” бўйича Институт ҳамда унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиаллари профессор-ўқитувчилари учун 36 соатли қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

Қисқа муддатли малака ошириш курсига Институт ва унинг филиалларида дарс бераётган 60 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

Курсларнинг дастлабки куни меҳмонларни рўйхатдан ўтказишдан бошланди. Шундан сўнг, Институт мажлислар залига йиғилган  меҳмонлар учун малака ошириш курси дастури билан таништириш ҳамда ташкил этиладиган маърузалар тўғрисида ахборот берувчи тадбир ташкил этилди.

Тадбирни институт ректори профессор И. Турсуналиев очиб берди. И. Турсуналиев ўз нутқида барча институт ва унинг филиал ходимларини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамининг 31 йиллиги муносабати билан билан табриклади. Шунингдек, 2022-йил январ-июнь ойларида ўтказилган малака ошириш курслари давомида учраган муаммолар ва уларнинг ечими, ўқув мавсумида ушбу муаммоларни такрорламасликни ва янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўришни таъкидлаб ўтди ҳамда таҳсил олаётган тингловчиларга кенгроқ имкониятлар яратиб бериш борасида ҳам ўз таклифларини илгари сурди.

Ўтказилган тадбирдан сўнг, малака ошириш курслари бошланди. Малака ошириш курси давомида “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш”, “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича хорижий тажрибалар”, “Жисмоний тарбия ва спортда илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш”, “Спорт ўйин қоидаларини ўргатишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш”, “Тайм менежмент: вақтдан самарали фойдаланиш, “Педагогнинг профессионал компетентлиги ва маҳорати” мавзуларида машғулотлар ташкил этилди.

Маърузаларга Институт ва филиалларнинг малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Жумладан, фан номзоди, доцентлар Б.Неъматов, Г.Елдашева, А.Толаметов, А.Артикбаев, Д.Норқулов, фан доктори профессорлар О.Ҳайитов, Ҳ.Рафиевлар курс давомида ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг касбий, маънавий-ахлоқий савиясини, педагогик-психологик ва методик тайёргарлигини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни ҳамда ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш бўйича билим
 ва кўникмаларини бойитиш юзасидан маълумотлар берилди.

Ўтказилган малака ошириш курси мобайнида куннинг иккинчи ярмида профессор-ўқитувчилар ўзларининг йўналишлари бўйича тегишли кафедралар билан ишлаб, ўқув-услубий мажмуалар, тестлар базаларини ҳамда ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма)ни ҳамкорликда тайёрлаш масалаларида ўзаро маълумот алмашиб, институт кафедраларидаги фаолият билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
 30 октябрдаги 6099-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 24-26-август кунлари профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида спортнинг “Стол тенниси”, “Шахмат”, “Футбол” спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мусобақалар якуни бўйича умумжамоа ҳисобида Институт жамоаси фахрли биринчи, Фарғона филиали иккинчи, Самарқанд ва Нукус филиаллари учунчи ўринларни эгаллашди.

Малака ошириш курси дастурига мувофиқ 2022 йил 26 август куни профессор-ўқитувчилар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Жумладан, меҳмонларда “Ҳумо” спорт аренаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси катта таассурот қолдирди.


Малака ошириш курси сўнгги кунида курс якуни бўйича сертификатларни тарқатиш ҳамда ўтказилган спорт мусобақалари якуни бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Малака ошириш курси якуни бўйича филиаллардан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, илк бор ташкил этилган ушбу малака ошириш курси жуда катта таассурот қолдирганлигини, ушбу курсларни анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этиш зарурлиги таъкидлаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Boshqa yangiliklar

Sharhlar (0)


Sharh qoldiring

Kalendar 2022

«    Сентябрь 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930