Elektron kutubxona
Masofaviy kurslar
Календарь
«    Ноябрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Muhim sanalar
2 aprel – Xalqaro bolalar kitoblari kuni. 7 aprel – Butunjahon salomatlik kuni. 9 aprel – Sohibqiron Amir Tumur tavallud topgan kun. 18 aprel – Xalqaro yodgorliklar va tarixiy joylar kuni. 23 aprel – Butunjahon kitoblar va mualliflik huquqi kuni. 3 may – Butunjahon matbuot erkinligi kuni. 15 may – Xalqaro oila kuni. 18 may – Xalqaro muzeylar kuni. 21 may – Madaniyatni rivojlantirish uchun Xalqaro YuNeSKO kuni. 1 iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni. 5 iyun – Xalqaro atrof muhitni muhofaza qilish kuni. 17 iyun – Xalqaro cho‘llanish va qurg‘oqchilikka qarshi kurash kuni. 26 iyun – Xalqaro giyohvandlik va narkobiznesga qarshi kurash kuni. 27 iyun – O‘zbekistonda matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni. 23 iyul – Xalqaro olimpiada kuni. 1 avgust – O‘zbekistonda temir yo‘lchilar kuni. 7 avgust – O‘zbekistonda mahalla kuni.12 avgust – Xalqaro yoshlar kuni. 31 avgust – O‘zbekistonda qatag‘on qurbonlari xotirasi kuni. 1 avgust – Xalqaro tinchlik kuni. 27 sentyabr – Xalqaro turizm kuni. 1 oktyabr – Xalqaro qariyalar kuni. 2 oktyabr – Xalqaro musiqa kuni. 5 oktyabr – Xalqaro o‘qituvchilar kuni. 16 oktyabr – Butunjahon oziq-ovqat kuni. 18 oktyabr – Samarqand kuni. 20 oktyabr – Xiva kuni. 24 oktyabr – Xalqaro BMT kuni. 25 oktyabr – Xalqaro maktab kutubxonalari kuni. 25 oktyabr – O‘zbekistonda ichki ishlar xodimlari kuni. 11 noyabr – Xalqaro tinchlik va fan haftaligi. 13 noyabr – Xalqaro ko‘zi ojizlar kuni. 14 noyabr – O‘zbekistonda tibbiyot xodimlari kuni. 16 noyabr – Yunesko ta'limi kuni. 16 noyabr – Xalqaro bag‘rikenglik kuni. 17 noyabr – Xalqaro talabalar kuni. 18 noyabr – O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun. 20 noyabr – Bolalar huquqlari bo‘yicha Konvensiya qabul qilingan kun. 20 noyabr – Xalqaro bola kuni. 25 noyabr – Xalqaro ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka qarshi kurash kuni. 1 dekabr – Xalqaro OITS ga qarshi kurash kuni. 10 dekabr– Inson huquqlari kuni. 11 dekabr – UNICEF tashkil topgan kun. 29 dekabr – Xalqaro biologik xilma-xillik kuni.


Президент «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунни имзолади


Kategoriya: Информация       Sana: 7-11-2019, 00:43       Ko'rishlar soni: 62

 

   Ўзбекистон Республикаси Президенти «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган.

   Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

-қонунийлик;

-демократизм;

-хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

-жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги;

-очиқлик ва шаффофлик.

Хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлади.

Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди:

-бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш;

-қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

-ушбу Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш;

-хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари;

-мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш;

-қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш;

-хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар.

    Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.

      Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳақиқий тенгликка эришиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг иштирокини кенгайтириш, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида давлат томонидан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўрилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиққан ёки қабул қилган органга кўриб чиқиш учун юборилади.

       Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси:

-жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ эмаслигини аниқлашга;

-жинси бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга;

-норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган, камситиш хусусиятига эга хавфларни аниқлашга;

-жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситишга йўл қўядиган, аниқланган нормаларни бартараф этишга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилгандир.

     Давлат статистика органлари гендер кўрсаткичлари асосида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил қилишни ва эълон қилишни амалга оширади.

Гендер кўрсаткичларини шакллантириш:

-давлат статистика органлари томонидан амалга ошириладиган давлат статистик кузатувларига;

-давлат бошқаруви органларининг маъмуриятга оид маълумотларига;

-давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган статистик кузатувларга асосланади.

  Гендер кўрсаткичлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг статистик маълумотлари асосида ҳам шакллантирилиши мумкин.

      Манба:  http://kun.uz

 

 

 




mail.sportedu.uz
Ishonch telefoni
+99871 242-30-87
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
E'lon
Bugun ertalab tog` chang`i sporti bo`yicha O`zbekiston o`smirlar terma jamoasi Andorraga jo`nab ketdi.  
Federatsiyalar