Elektron kutubxona
Masofaviy kurslar
Календарь
«    Декабрь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Muhim sanalar
2 aprel – Xalqaro bolalar kitoblari kuni. 7 aprel – Butunjahon salomatlik kuni. 9 aprel – Sohibqiron Amir Tumur tavallud topgan kun. 18 aprel – Xalqaro yodgorliklar va tarixiy joylar kuni. 23 aprel – Butunjahon kitoblar va mualliflik huquqi kuni. 3 may – Butunjahon matbuot erkinligi kuni. 15 may – Xalqaro oila kuni. 18 may – Xalqaro muzeylar kuni. 21 may – Madaniyatni rivojlantirish uchun Xalqaro YuNeSKO kuni. 1 iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni. 5 iyun – Xalqaro atrof muhitni muhofaza qilish kuni. 17 iyun – Xalqaro cho‘llanish va qurg‘oqchilikka qarshi kurash kuni. 26 iyun – Xalqaro giyohvandlik va narkobiznesga qarshi kurash kuni. 27 iyun – O‘zbekistonda matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni. 23 iyul – Xalqaro olimpiada kuni. 1 avgust – O‘zbekistonda temir yo‘lchilar kuni. 7 avgust – O‘zbekistonda mahalla kuni.12 avgust – Xalqaro yoshlar kuni. 31 avgust – O‘zbekistonda qatag‘on qurbonlari xotirasi kuni. 1 avgust – Xalqaro tinchlik kuni. 27 sentyabr – Xalqaro turizm kuni. 1 oktyabr – Xalqaro qariyalar kuni. 2 oktyabr – Xalqaro musiqa kuni. 5 oktyabr – Xalqaro o‘qituvchilar kuni. 16 oktyabr – Butunjahon oziq-ovqat kuni. 18 oktyabr – Samarqand kuni. 20 oktyabr – Xiva kuni. 24 oktyabr – Xalqaro BMT kuni. 25 oktyabr – Xalqaro maktab kutubxonalari kuni. 25 oktyabr – O‘zbekistonda ichki ishlar xodimlari kuni. 11 noyabr – Xalqaro tinchlik va fan haftaligi. 13 noyabr – Xalqaro ko‘zi ojizlar kuni. 14 noyabr – O‘zbekistonda tibbiyot xodimlari kuni. 16 noyabr – Yunesko ta'limi kuni. 16 noyabr – Xalqaro bag‘rikenglik kuni. 17 noyabr – Xalqaro talabalar kuni. 18 noyabr – O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun. 20 noyabr – Bolalar huquqlari bo‘yicha Konvensiya qabul qilingan kun. 20 noyabr – Xalqaro bola kuni. 25 noyabr – Xalqaro ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka qarshi kurash kuni. 1 dekabr – Xalqaro OITS ga qarshi kurash kuni. 10 dekabr– Inson huquqlari kuni. 11 dekabr – UNICEF tashkil topgan kun. 29 dekabr – Xalqaro biologik xilma-xillik kuni.


Кадрлар бўлими


Kategoriya: Bulimlar       Sana: 24-06-2019, 12:49       Ko'rishlar soni: 429

 

  Бўлим бошлиғи:  Шамсиев Баходиржон Махамаджанович

  Қабул вақти:      Душанба-Шанба, 9:00 - 17:00 

  Телефон:          (+99890) 345-31-00

  e-mail:             kadr@sportedu.uz

 

         

 

 

 

Кадрлар бўлими

 

    Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги  Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази кадрлар бўлими марказнинг таркибий бўлимларидан бири ҳисобланади. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармон ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги буйруқлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, марказ директори буйруқлари, фармойишлари ҳамда марказ Низоми, йўриқномалари ва тегишли кўрсатмалари асосида фаолият олиб боради. Кадрлар бўлими марказда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ва молия-хўжалик ходимларининг марказ ички-тартиб қоидалари, меҳнат интизоми, лавозим йўриқномалари ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ фаолият юритишини ташкил қилади.

Кадрлар бўлимида бўлим бошлиғи 1 нафар ҳамда 1 нафар инспектор фаолият олиб боради. Бўлимнинг профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимлари билан ишлаш инспекторлари бевосита кадрлар бўлими бошлиғи топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ишни ташкиллаштиради. Белгиланган тартибда йўриқнома асосида иш олиб боради. 

 

Кадрлар бўлимининг вазифалари:

 

  - профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларини ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, лавозим ва штат бирликларини ўзгартириш, меҳнат таътили бериш ҳамда муддатидан аввал ишга чақириб олиш, ўз ҳисобидан таътил, танлов асосида ишга қабул қилиш, аттестациядан ўтиш муддатларини аниқлаш, белгилашни назорат этиш;

   - ишга қабул қилинган ҳар бир ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари тузишни назорат қилиш ҳамда фаолиятга оид буйруқларни тайёрлаш;

   - раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш борасида таклифлар бериш;

   - марказ директорига профессор-ўқитувчилар таркиби, уларнинг меҳнат интизоми, таълим бериш сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг қўнимсизлигининг олдини олиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва тақдим этиш;

   - кадрлар масаласи бўйича юқори ташкилотлар билан алоқада бўлиш;

   - вазирлик ва тегишли ташкилотларга марказ профессор-ўқитувчи ва ходимларини давлат мукофотига тавсия қилиш ишларини ташкил қилиш;

   - профессор-ўқитувчилар имзоларини тасдиқлаш, маълумотномалар бериш;

  - меҳнат дафтарчаларини юритиш, уларни ҳисобини тўғри олиб бориш ва меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки тугаган ходимга ўз вақтида топшириш;

   - профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларнинг белгиланган шаклда статистик ҳисоботини олиб бориш;

 - профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларнинг шаҳсий йиғма жилдини, шаҳсий варақасини (Т-2 шакл), шахсий маълумотномасини (объективка) шакллантириш, белгиланган тартибда юритилишини ташкил этиш;

  - марказ штат жадвалини молия-иқтисодиёт бўлими билан биргаликда мувофиқлаштириш ва штат жадвалига асосан иш олиб бориш;

  - нафақа ёшидаги профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларни аниқлаш, ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда рўйхатга олиш;

  - хар ойнинг бошида туман бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот тақдим этиш;

 - бўлимда сақланаётган ходимларга оид барча меъёрий ва шахсий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда далолатнома тузиш орқали марказ архивга топшириш;

- бўлим ва ходимлар билан ишлашда одоб-аҳлоқ ва ички-тартиб қоидаларига, меҳнат интизоми ва муомала маданиятига риоя қилиш.




mail.sportedu.uz
Ishonch telefoni
+99871 242-30-87
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
E'lon
Bugun ertalab tog` chang`i sporti bo`yicha O`zbekiston o`smirlar terma jamoasi Andorraga jo`nab ketdi.  
Federatsiyalar