Kategoriya: Информация
Sana: 26-04-2019, 22:31
Ko'rishlar soni: 1306
Ўзбекистон Республикасм Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни
илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг "Педагогика
ва психология” кафедраси томонидан 2019
йилнинг 10 апрель куни Актёр Боходир Муратов билан учрашув ижодий учрашув ўтказилди.
Kategoriya: Информация
Sana: 22-04-2019, 22:56
Ko'rishlar soni: 448
Ўзбекистон
Республикасм Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва
спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш марказига Хитой Халқ Республикаси делегацияси Қин Веи "AVIC
INTL” компанияси директори ўринбосари, Тан Чао бош мутахассис, Хинг Менг Шарқий
Европа ва Марказий Осий бўйича вакили, Жианг Бовен лойиҳа менежери, Лиу Лиан
Ўзбекистондаги вакили билан марказда яратилган шароитлар ҳамда келгусида амалга
оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида яқиндан танишди.
Kategoriya: Информация
Sana: 11-04-2019, 17:03
Ko'rishlar soni: 531
Марказда 2019 йил 16 март куни "Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида маърифий давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда инсон ҳаётига хавф солувчи, турли жиноятларга йўл очувчи гиёҳвандликка қарши курашиш тобора долзарбли таъкидланди.
Kategoriya: Информация
Sana: 10-04-2019, 22:53
Ko'rishlar soni: 487
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги
"Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс
чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш
Kategoriya: Информация
Sana: 10-04-2019, 18:39
Ko'rishlar soni: 554
Тадбирни марказ директори И. А.Турсуналиев кириш сўзи билан очиб, она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб,баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган шу фусункор айёмда хотин-қизларимизни, марказимизнинг аёл ўқитувчиларини, малака ошираётган аёл тренер ва мураббийларимизни, спортчи қизларимизни 8 март байрами билан табриклаш биз учун катта бахт,- деб уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларни изҳор этди. Ҳаётиимизда, умр йўлларимизда, давом этди маърузачи, қандай оғир синов ва машаққатларга дуч келмайлик, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, кучимизга - куч, ғайратимизга- ғайрат қўшадиган инсонлар ҳеч шубҳасиз, қалби дарё аёлларимиздир. Ҳаётимизни бахтли қилиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам қилиб, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётганлар ҳам гўзал аёлларимиздир.
Kategoriya: Информация
Sana: 10-04-2019, 16:38
Ko'rishlar soni: 438
Марказда 2019 йилнинг 22 феврал куни Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёми муносабати билан Марказ профессор-ўқитувчилари, ходимлари хамда тингловчилар ўртасида оммавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаси ўтқазилди.
Спорт мусобақасида марказ профессор-ўқитувчилари, ходимлари хамда тингловчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш, уларни дарсдан ташқари ва бўш вақтларини тўғри мазмунли ташкил қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш орқали бир бирлари билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга шароит яратиш ва гуруҳлар ўртасида иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида профессор –ўқитувчилар ва II-оқим малака ошириш курслари тингловчилари иштирокида ўтказилган ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари - Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги, шоҳ ва саркарда, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кунининг 536 йиллигига бағишланган "Халқимизнинг буюксиймолари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтқазилди.